ОЧЛ баҳсларида 5 жамоа муддатидан аввал нимчорак финалга чиқди

151

Футбол бўйича Осиё Элит чемпионлар лигасининг 7-тури якунланди. Ушбу турнинг сўнгги икки ўйини “Ал-Гарафа” – “Пахтакор”, “Ал-Ҳилол” – “Персеполис” клублари ўртасида ўтди.

Қатарда ўтказилган «Ал-Гарафа» – «Пахтакор» жамоалари баҳси 1:0 ҳисобида якунланди. Учрашувдаги ягона гол 39-дақиқада Сасси томонидан киритилди. Саудия Арабистонида ўтказилган «Ал-Ҳилол» ҳамда «Персеполис» клублари тўқнашувида мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу тур якунига кўра, “Ал Ҳилол” ва “Ал-Аҳли” клуби очколарини 19 тага етказиб олган ҳолда голлар нисбатига кўра, 1- ва 2- поғонадан жой олди.

Шунингдек, “Ал-Наср” жамоаси 16 очко билан учинчи ўринни эгаллади. “Ал-Садд” 12, “Ал-Васл” 11, “Ал-Райян” 8, “Ал-Гарафа” 7,  “Истиқлол” 6 очко жамғариб, кучли 8 таликка якун ясаб берди. Гарчи “Персеполис”да ҳам 6 очко бўлса-да, голлар нисбатига кўра ушбу жамоа 9-ўринда қолди.

Афсуски, “Пахтакор” кечаги мағлубиятдан сўнг 4 очко билан 11- ўринга тушиб кетган бўлса, “Ал-Шорта” 3, “Ал-Айн” эса 2 очко билан қуйи ўринларда қолди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, умумий босқич якунига бир тур қолган бўлса-да, “Ал Ҳилол”, “Ал-Аҳли”, “Ал-Наср”, “Ал-Садд” ва “Ал-Васл” клублари муддатидан аввал 1/16 босқичига йўл олди.

Энди 17-19 февраль кунлари Осиё Элит чемпионлар лигасининг сўнгги, 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда “Пахтакор” – “Ал-Садд”,  “Ал-Шорта” – “Ал-Айн”, “Персеполис”  –  “Ал-Наср”, “Ал-Аҳли”  –  “Ал-Гарафа”, “Ал-Райян” – “Истиқлол”, “Ал Ҳилол”  –  “Ал-Васл” клублари ўзаро рақобатлашади.

Маълумот ўрнида: ОЧЛ баҳсларининг 8-турида “Пахтакор” ўз майдонида ғалаба қозона олса, шу қаторда “Персеполис” ва “Истиқлол” клублари мағлубиятга учраса, «шерлар» саккизинчи ўриндан жой олиши ҳамда навбатдаги босқичга ўтиши мумкин.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА