Ўмон нашри ЎзА ҳақида

332

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» нашри «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА 33 ёшда!» сарлавҳали мақола эълон қилиб, ижодий жамоага самимий қутлов йўллади.

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан 1992 йил 5 февраль куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сифатида қайта ташкил этилган, бугунги кунда давлатимизнинг асосий расмий ахборот манбаи бўлган ЎзА ўқувчилар учун қулай, қизиқарли тарзда ахборот узатиб, республикамиз ва жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни 9 тилда тезкор, ҳаққоний ёритиб келаётгани эътироф этилган.

Шунингдек, ЎзА Туркий давлатлар ахборот агентликлари альянси (ATNA), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат ахборот агентликлари кенгаши (Информсовет) ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари уюшмаси (UNA-OIC)нинг фаол аъзоси экани таъкидланган.