АҚШ гуманитар ёрдам агентлиги тугатилди

205

Трамп Президент этиб сайлангандан кейинги икки ҳафта ичида бутун дунё бўйлаб АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг минглаб ходимлари ишдан бўшатилди ва дастурлар ёпилди, деб хабар бермоқда “Euronews”.

Миллиардер Илон Маск бу қарор Трамп билан келишилган ҳолда қабул қилинганини айтган.

600 дан зиёд ишчи билан алоқа бир кеча-кундузда компьютер тизими орқали чеклаб қўйилди. “Омон қолганлар” эса агентлик раҳбарияти кўрсатмаси асосида қароргоҳ биноси 3 февраль, душанба куни ходимлар учун ёпиқ бўлиши ҳақида электрон хат олган.

USAID веб-сайти ва Х платформасидаги аккаунт ҳам ўчирилган.

Маск раҳбарлигидаги Ҳукумат самарадорлиги департаменти аввалроқ Ғазначилик бўлимида худди шундай амалиётни қўллаб, махфий маълумотлар, жумладан Ижтимоий таъминот ва “Medicare” мижозлари тўлов тизимига кириш ҳуқуқига эга бўлди. Бунинг ортидан ушбу секторнинг юқори мартабали ходими истеъфо берди.

Мазкур халқаро бирлашма ёпилиши Трамп маъмурияти томонидан федерал ҳукумат дастурларига нисбатан “қатағон”нинг бир қисмидир.

Дарвоқе, Америка Қўшма Штатлари собиқ раҳбари Жон Кеннеди USAIDни Совет Иттифоқи билан совуқ уруш авжига чиққан паллада яратган. У ташқи кучларга қарши чет давлатлар ёрдамида самаралироқ курашишни хоҳлаган эди. Ўшанда Конгресс хорижий ёрдам тўғрисида қонун қабул қилди ва 1961 йил USAID мустақил агентлик сифатида очилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур тузилма филиали Ўзбекистонда ҳам бор.

Мусулмон Зиё, ЎзА