Блиц бўйича 3 та ёш тоифасида мамлакат чемпионлари аниқ бўлди

187

Жиззах вилоятида шахмат бўйича ўтказилаётган 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг блиц йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Унда Ҳасан Акрамов ва Сарвиноз Бегмуратова 12 ёшгача бўлган шахматчилар орасида тенгсиз эканликларини яна бир бор намойиш этган бўлса, Мирзоҳид Муҳиддинов ва Зарина Неъматжонова 10 ёшли шахматчилар орасида биринчи поғонадан жой олди.

8 ёшли шахматчилар ўртасида Сайфуддин Эркинбоев 8 очко жамғариб, мамлакат чемпионига айланди. Ушбу ёшдаги қизлар орасида Зарина Ларина 7 очко билан ғолиб бўлди. Зарина стандарт йўналишида муддатидан олдин мамлакат чемпиони бўлган бўлса, рапид баҳсларида бронза медалига эга чиққан.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА