10 дан ортиқ йирик халқаро компаниялар Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очди

139

АОКАда ўтказилган брифингда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилноза Собированинг маълум қилишича, 2024 йилда 10 дан ортиқ йирик халқаро компаниялар Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очди.

Натижада давлат бюджетига 160 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тушумлари таъминланди ва электрон тижорат соҳасидаги ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 55 фоизга ошди.

2024 йилда Агентлик томонидан электрон тижорат соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида 2024 йил 26 декабрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳужжат асосида Солиқ кодексига, шунингдек, “Электрон тижорат тўғрисида”ги ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Қарорда электрон тижорат операторлари фақат Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар бўлиши мумкинлиги белгиланди.

Ш.Маматуропова,  

ЎзА