Қиличбозларимиз жаҳон кубогида тенгсиз

149

Қиличбозлик бўйича Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ёшлар ўртаси жаҳон кубоги босқичи ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси яккалик ва жамоавий баҳсларда тенгсиз бўлди.

Мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Бразилия, Франция, Италия, Германия, Венгрия, Озарбайжон каби давлатлардан келган 130 нафардан ортиқ қиличбозлар иштирок этган мазкур жаҳон кубоги босқичининг сабля беллашувларида терма жамоамиз аъзоси Самира Шокирова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Жамоавий беллашувларда эса Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Германияни 45:35, ярим финалда Италияни 45:37, сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида Венгрияни 45:40 ҳисобида таслим қилди. Бу ғалабалар эвазига термамиз олтин медаль ва кубокни қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА