U20 Осиё кубоги: терма жамоамизнинг тақвими аниқ бўлди

215

Жорий йилнинг 6-23 февраль кунлари Хитойда футбол бўйича U20 ёш тоифасида Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, унда Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ёш футболчиларимиз мазкур кубок баҳсларининг “С” гуруҳида дастлаб 13 февраль куни соат 14:15 да Яман, 16 февралда эса Индонезия термасига (16:30) қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйин 19 февраль куни Эрон терма жамоаси (16:30) билан бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида: Осиё кубогида энг яхши натижа қайд этган 4 та терма жамоа жорий йилда Чилида бўлиб ўтадиган U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА