АҚШга Гренландия нима учун керак?

165

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Қўшма Штатлар Гренландия устидан назорат ўрнатиши зарурлиги, чунки Хитой қудратли Арктика давлатига айланиш мақсадида ушбу ҳудудни эгаллаб олишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

– Тасаввур қилиш мумкинки, охир-оқибат, ҳатто қисқа муддатда хитойликлар Панама канали ва бошқа жойларда қилган ишини Гренландияда ҳам амалга оширишга ҳаракат қилади, – деган у журналист Мегин Келлининг муаллифлик кўрсатувида. – Мақсад ўз компаниялари ёрдамида Арктикага киришни таъминлайдиган объектлар яратиш. Бу миллий хавфсизлигимиз учун мутлақо номақбул. Агар тегишли сценарийга йўл очилса, можаро юзага келган тақдирда ХХР ҳарбий кемаларини Гренландияга жўнатиб, ўша жойдан ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Президент Дональд Трамп инаугурацияси арафасида “тубида турли ноёб металл, уран ва литий захираси яширинган” дунёдаги энг йирик Гренландия ороли Қўшма Штатлар таркибига кириши лозимлигини айтган.