Германиялик тадбиркорлар юртимиз ёшлари билан учрашди
151

Ёшлар ишлари агентлигида германиялик тадбиркорлар немис тилини ўрганаётган ёшлар билан учрашди.
Маълумки сўнги пайтларда агентликнинг “Германияда касбий таълим” лойиҳаси ёшларимиз учун чет тилларини ўрганиш ва касб-ҳунар эгаллашда янги имкониятлар яратмоқда.

Учрашувда хорижлик меҳмонлар ёшларга Германиядаги дуал таълим дастурлари ва юқори даромадли ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Учрашув давомида Германиянинг темир йўл соҳасида ишлаётган ўзбекистонлик ёшларнинг муваффақиятли ҳаёти ҳақидаги видеороликлар намойиш этилди.


Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда 10 мингдан ортиқ ёшлар немис тилини ўқув марказларида, 127 мингдан ортиғи “Ибрат фарзандлари” платформасида онлайн ўрганаётгани эътироф этилди. Бу рақамлар ёшларимиз орасида немис тилига бўлган талаб қанчалик юқори эканини кўрсатиши қайд этилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА