Ёшлар Осиё ўйинлари рамзи тасдиқланди

172

Баҳрайн мезбонлик қиладиган III Осиё ўйинларида 45 давлатдан 14-17 ёшли 2000 дан зиёд спортчи иштирок этади. Жорий йил 22-31 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган мазкур мусобақа рамзи кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Тадбирда Осиё олимпия кенгаши, мезбон мамлакат Олимпия қўмитаси ҳамда Ёшлар ва спорт Олий Кенгаши раҳбарияти, бир неча спорт турлари бўйича қитъа федерациялари вакиллари тўпланди.

21 спорт тури, 26 йўналиш бўйича кечадиган баҳслар жараёнида жами 207 та тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Ўзбекистонга берилган ушбу “Кичик олимпиада”ни ташкил этиш ҳуқуқи Осиё олимпия кенгаши қарори билан Баҳрайнга ўтган.

Т. Рўзиев, ЎзА