Бугун ЕЧЛ плей-офф босқичи иштирокчилари аниқланади

Европа чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги 8-тур баҳслари бугун, 29 январь куни бўлиб ўтади. Учрашувлар Тошкент вақти билан 30 январга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
Унда “Манчестер Сити” – “Брюгге”, “Янг Бойз” – “Црвена Звезда”, “Спортинг” – “Болонья”, “Лилль” – “Фейеноорд”, “Динамо Загреб” – “Милан”, “Жирона” – “Арсенал”, “Ювентус” – “Бенфика”, “Штутгарт” – “ПСЖ”, “Зальцбург” – “Атлетико Мадрид”, “Байер” – “Спарта Прага”, “ПСВ” – “Ливерпуль”, “Брест” – “Реал Мадрид”, “Барселона” – “Аталанта”, “Боруссия Д” – “Шахтёр Донецк”, “Штурм” – “РБ Лейпциг”, “Бавария” – “Слован Бр”, “Интер” – “Монако”, “Астон Вилла” – “Селтик” клублари ўртасида баҳслар бўлиб ўтади.


Европа чемпионлар лигасининг янги форматига кўра, мазкур ўйинларнинг якуний натижасига кўра энг кўп очко тўплаган саккизта жамоа нимчорак финалга тўғридан-тўғри йўлланма олади. 9-24 ўринларни эгаллаган иштирокчилар плей-офф ўйинида иштирок этса, энг кам очко тўплаган 12 та жамоанинг мусобақадаги иштироки ўз якунига етади.

Маълумот ўрнида: Европа чемпионлар лигасининг 7-тур учрашувлари якунига кўра, “Ливерпуль” 21 очко билан карвонбошига айланган бўлса, “Барселона” 18 очко жамғариб, иккинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, бу жамоалар муддатидан аввал нимчорак финалга йўл олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА