Талабалар назарий билимини амалиёт билан мустаҳкамламоқда (+видео)
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Тасвирий санъат ва технологик таълим факультетида назарий машғулотларни амалиёт билан уйғун олиб бориш учун барча шароит яратилган.
Факультетнинг ўқув-устахонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Ислом тараққиёт банки иштирокида “Олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жами 70 минг АҚШ долларига яқин маблағ ҳисобидан замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган.
– Ушбу ўқув-устахонасининг ошпазлик, темирга ҳамда ёғочга ишлов бериш, тикувчилик каби хоналарида талабалар назарий билимини амалиёт билан мустаҳкамламоқда, – дейди технологик таълим кафедраси бошлиғи Нурилла Ўринбетов. – Бу ерда ўқув ва амалиёт дарсларидан ташқари, талабалар учун тўгарак машғулотлари ҳам олиб борилади. 100 дан зиёд талаба ушбу тўгаракларда бўш вақтини самарали ўтказмоқда. Шу кунларда ўқув-устахонасида робототехника бўйича махсус хона ташкил этиш ишлари амалга оширилаётир.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат ва видео), ЎзА