СЕНАТ: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари устидан жамоатчилик назорати сақлаб қолинди (+видео)
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлиси иккинчи куни ниҳоясига етди.
Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мажлисда қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Сенат раиси Танзила Норбоева бошқариб борган мажлисда йўл ҳаракати хавфсизлиги, банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш, экологик экспертиза, микромолиялаштириш, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, фуқаролар, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ қонунлар муҳокама этилди ва маъқулланди.
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур қонун бўйича қандай фикрлар билдирилди? Видеолавҳамизда шу ҳақда батафсил танишишингиз мумкин.
Норгул Абдураимова, Дониёр Якубов (видео), Искандар Исматов (монтаж), ЎзА