Янги китоб тақдимоти ўтказилди

160

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Караматдин Султоновнинг қайта нашр этилган “Ажинияз” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда ёзувчи-шоирлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, китобхонлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар китобнинг юқори савияда чоп этилганини, қорақалпоқ, ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиётига қизиқишини ошириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, китобхонларга асарнинг аудио варианти ҳам туҳфа этилди.

Aдибнинг ушбу тарихий романи Aжиниёз Қўсибой ўғлининг ҳаётидан олинган. Aсарнинг мазмуни шоирнинг ёшлик давридаги халқ ҳаётининг ижтимоий зиддиятига қурилган. У меҳнаткаш халқнинг ноҳақ азоблашидан норози бўлиб, уларга қарши кураш олиб боради. Роман юзасидан ўз вақтида таниқли олимлар М.Нурмуҳаммедов, К.Худайбергенов, Ж.Наримбетов, A.Қўжиқбоев, З.Насуриллаева ва бошқалар ўзларининг ижобий фикрини билдирган.

Қорақалпоқ адибининг ушбу асари ёшлар ташаббуси ва давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлаши билан 1000 нусхада чоп этилди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА