«Манчестер Сити» – «Челси» учрашувида Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушадими?

221

Бугун, 25 январь куни «Манчестер Сити» «Этиҳад» стадионида Англия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган учрашувда «Челси» жамоасини қабул қилади.

Хўш, ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушадими ёки захирада қоладими?

Англиянинг «The Sporting News» нашри ушбу масала юзасидан учрашувда кимлар майдонга тушиши борасида эҳтимолий таркибларни эълон қилди.

Унга кўра, «Манчестер Сити»нинг тахминий таркиби қуйидагича кўриниш олди:

Эдерсон (дарвоза) – Ҳусанов, Аканжи, Гвардиол – Льюис, Гюндоган – Де Брюйне, Грилиш – Фоден, Ҳоланд, Мармуш.

Жароҳатланганлар: Бобб, Родри, Доку, Савиньо, Аке, Диаш.

Диашнинг жароҳати сабаб майдонга тушмаслигини инобатга олсак, Абдуқодирнинг асосий таркибда ҳаракатланиш эҳтимоли кўпроқ.

Т.Рўзиев, ЎзА