Паралимпиада: истиқболли режалар муҳокама қилинди

160

Спорт вазирлигида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси фаолияти юзасидан тақдимот ўтказилди. Тақдимот давомида амалга оширилган ислоҳотлар, 2025 йилги оммавий спорт тадбирлари тавқими, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда спорт мактабларида матонатли спортчиларнинг қамраб олиниш ҳолати таҳлил қилинди.

Шунингдек, жорий йилда Ёшлар ўртасида ўтказиладиган Пара Осиё ўйинлари, 2025 йили Саудия Арабистонида ўтказиладиган Ислом бирдамлик ўйинлари, 2026 йили Японияда ўтказиладиган Пара Осиё ўйинлари, 2026 йили Италияда бўлиши кутилаётган қишки паралимпия ўйинларига тайёргарлик ва Ўзбекистон спорт делегацияси таркибида иштирок этувчи пара атлетларимизнинг иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев мамлакатимизда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш йўналишида мавжуд муаммолар ва уларни ижобий ҳал этиш юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Муҳокамалар сўнггида билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, масъулларга зарур вазифалар юкланди.

Т.Рўзиев, ЎзА