Футбол: Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади

171

Бугун, 23 январь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Айтиш лозимки, ОФК жамоаларни саватчаларга ажратишда сўнгги учта Осиё кубогида эришилган натижаларни ҳисобга олган.

Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўташи билан аҳамиятли.

Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқига эга чиқади.

Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Австралия, Яман, Тожикистон қаторида 2-саватчадан ўрин олган.

1-саватчада Саудия Арабистони (мусобақа мезбони), Япония, Корея Республикаси, Эрон термалари жой олган. 3-саватчада Таиланд, Вьетнам, Ўмон, Афғонистон, 4-саватчада Хитой, Индонезия, КХДР, БАА термалари жойлашган.

Т.Рўзиев,

ЎзА