«BMB» қаторасига учинчи бор Ўзбекистон чемпиони бўлди
154
Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигаси баҳсларининг 5-тур учрашувлари пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида ўтмоқда.
Мазкур турнинг навбатдаги кунида «Насаф» – «Бунёдкор» баҳси 4:4 ҳисобида якунланган бўлса, «Сурхон» 2:5 ҳисобида «Динамо»га имкониятни бой бериб қўйди. Пойтахт дербисида «Локомотив» 4:2 ҳисобида «Пахтакор»дан устун келди.

Олий лигада мағлубият нималигини билмай келаётган «BMB» футзал клуби «Металлург» жамоасига қарши ўтган ўйинда 14:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур ғалабадан сўнг «BMB» футзал клуби 30 очко жамғариб, қаторасига учинчи бор Ўзбекистон чемпионига айланди.

Бугун, 22 январь куни “ОIL Star” – “ОКМК”, “Динамо” – “Максам Чирчиқ”, «Пахтакор» – «Сурхон» клублари ўртасидаги баҳслар гувоҳига айланамиз.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА