Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Қайд этилганидек, илғор корхоналар мустақил равишда ташқи бозорларга чиқиб, тўғридан-тўғри маблағ олиб келишни бошлаган.
Савдо-саноат палатасида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил қилинди.
Йил якунигача камида 200 та тадбиркорни халқаро молия бозоридан 2 миллиард доллар жалб қилишга тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, бу йил ОКМК 1 миллиард, НКМК 500 миллион, “Навоийуран” ва “Ўзметкомбинат” ҳар бири 300 миллион долларлик евробонд жойлаштириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports”, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳам халқаро рейтинг олиб, ташқи бозордан жами 700 миллион доллар олиб келиши муҳимлиги таъкидланди.
2025 йил учун 2 миллиард доллар грант олиш бўйича ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудудларнинг режаларини шакллантириш топширилди.
ЎзА