Халқаро пирамида конфедерацияси(IPC)нинг йил якунлари ва 2025 йил режаларига бағишланган йиғилишда Ўзбекистон бильярд спорти федерацияси ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилинди.
Мазкур масаланинг ижобий ҳал этилиши ўзбекистонлик бильярдчиларга халқаро стандартлар ва қоидалардан фойдаланиш, бильярднинг ушбу йўналишида ўтадиган жаҳон чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқини тақдим этади…
Шунингдек, IPCга аъзолик Ўзбекистонда бильярднинг пирамида йўналиши бўйича халқаро турнирларни ташкил этиш имкониятини тақдим этмоқда.
Бундан ташқари, тренерлар, ҳакамлар ва спортчилар учун ўқув дастурлари ва методик материалларга кириш имконияти яратилмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА