Байрамга бағишланган “Совға”

345

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик ва мусиқали театрида Янги йил байрамига бағишланган “Совға” номли театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилмоқда.

Дастурдан театр актёрлари ижросидаги қизиқарли интермедиялар, замонавий рақслар, миллий ва эстрада йўналишидаги қўшиқлар ўрин олган. Махсус дастур ҳар куни, уч маҳалдан томошабинлар эътиборига ҳавола этилаётир.

Қизиқарли саҳна кўринишлари ва концерт дастурлари барчага хуш кайфият бағишлаб, улар қалбида ёрқин таассурот қолдирмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА