“Transfermarkt” портали Эрон ва Туркия миллий чемпионатида фаолият олиб бораётган футболчиларнинг трансфер нархлари янгиланганини эълон қилди.

Қувонарлиси, Эроннинг «Истиқлол» клуби ярим ҳимоячиси, ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповнинг трансфер нархи 1,8 миллион евро этиб баҳоланди. Бу эса ўтган галги нархидан 100 минг еврога кўп. Ж.Машарипов бугунга қадар «Истиқлол» сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Туркия Суперлигасида қатнашаётган «Ризеспор» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқуловнинг трансфер нархи 200 минг еврога ошди ва 1,7 миллион евро дея баҳоланди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ҳ.Алиқулов бу мавсумда «Ризеспор» сафида 15 та ўйин ўтказди ва 3 та гол урди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА