Пойтахтимиздаги “Renessans kino uyi”да “Тошкент шаҳар ҳокими кубоги” учун шахмат беллашувлари ниҳоясига етди. Шахматчилар ўз рейтинг даражалари бўйича 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб борди.

“Masters” гуруҳида 9 имкониятдан 7,5 очко тўплаган ҳиндистонлик шахматчи Башкаран Адҳибан «Тошкент шаҳар ҳокими кубоги» ҳамда 100 миллион сўм билан тақдирланди. 2-ўринни Тимур Гареев эгаллади. Унга 50 миллион сўм берилди. 3-ўрин Азамат Утегалиев (25 миллион сўм)га насиб этди.

“Challengers” гуруҳида 9 имкониятдан 7,5 очко тўплай олган ҳамюртимиз Шавкатжон Абдухолиқов гуруҳда етакчи бўлди. Кейинги ўринларни эгаллаган Билолиддин Обидов билан Шерзод Самандаров ҳисобида  ҳам 7,5 тадан очко бўлсада, баъзи бир кўрсатгичлар бўйича Шавкатжон 1-ўринга ҳақли эди.

“Age Group” гуруҳида 7,5 очко тўплаган Исломбек Ҳусанов гуруҳда пешқадам бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар эгаллаган ўринларига мос равишда пул мукофотлари билан тақдирланди.

ЎзА фотомухбири

Муҳаммад АМИН олган суратлар.