Кураш миллий спорт турини оммалаштириш янги босқичга чиқади

330

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, кураш миллий спорт тури бўйича халқаро даражадаги малакали тренерлар ва ҳакамларни тайёрлашни йўлга қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш тизимини жорий этилади. Шунингдек, кураш миллий спорт тури бўйича илмий-тадқоқот лойиҳаларини амалга ошириб бориш, шунингдек, зарур ўқув-услубий ва илмий-амалий қўлланмаларни ишлаб чиқишни ташкил қилиш;

кураш миллий спорт турининг янги йўналишларини жорий қилишда иштирок этиш, уларни оммалаштириш чораларини кўриш;

кураш миллий спорт тури тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга «экспорт» қилишни йўлга қўйиш;

курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш ҳамда ушбу миллий спорт турини умумжаҳон миқёсидаги спорт турига айлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади.

Ўзбекистон кураш федерациясига ўз молиявий ҳолатидан келиб чиқиб Халқаро кураш институти фаолиятини молиялаштириб бориш учун зарур маблағларни йўналтириб бориш ҳуқуқи берилади. Маҳаллий йирик тадбиркорлик субъектларини Кураш халқаро ассоциациясига расмий ҳомий сифатида жалб қилиб бориш йўлга қўйилади.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида кураш миллий спорт тури бўйича маҳаллий мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Халқаро кураш институти билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ушбу қарор билан Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича «йўл харитаси» ҳам тасдиқланди.

ЎзА