Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот давом этмоқда.

Темир йўл соҳасида рақамлаштириш ва операцион самарадорликни ошириш ҳисобига юк ташиш муддатлари 40 фоизга қисқарди.

Муҳими, станцияларда юкларни тўловсиз тушириш вақти 2 соатдан 3 кунга узайгани учун тадбиркорлар йилига 57 миллиард сўм тежаяпти.

Авиация соҳасида ҳам хусусий секторнинг роли ошиб бормоқда. Бугунги кунда хусусий авиакомпаниялар сони 14 тага етди. Қўшимча 6 та юк ва 16 та йўловчи ҳаво кемаси олиб келинди.

Бухоро, Наманган аэропортлари хусусий шерикликка берилди, Андижон ва Урганч аэропортлари бўйича тендер давом этаяпти.

ЎзА