Суриянинг эҳтимолий янги ҳукумати раҳбари Аҳмад ал-Шара мамлакат зиддиятлардан чарчагани ва амалдаги кучлар қўшни давлатлар ёки Ғарб учун хатарли эмаслигини таъкидлаб, олдин қўлланилган санкцияларни бекор қилишга чақирди.

– Ушбу воқеалар фонида санкциялар бекор қилиниши керак, чунки улар эски тизимга қаратилган эди. Жабрланувчи ва золимга бир хил муносабатда бўлиш тўғри эмас, – деди у.

Шара Башар ал-Асад режимини ағдарган «Ҳайъат таҳрир аш-Шом» (ҲТС) етакчиси бўлиб, аввалги исми Абу Муҳаммад ал-Жолоний эди.

Унинг айтишича, ХТС террорчи гуруҳ эмас ва тинч аҳоли ёки ҳудудларни нишонга олмаган. Аслида улар ўзларини Асад режими жиноятларининг қурбони деб билади.

Спиртли ичимликларни истеъмол қилишга рухсат бериладими, деган саволга Шара: «Кўп нарсалар ҳақида гапиришга ҳаққим йўқ, чунки улар қонуний масалалардир», дея жавоб қайтарган.

– Суриянинг янги конституциясини ёзиш учун ҳуқуқшунослардан иборат қўмита тузилади ва улар қарор қабул қилади, -деб фикр билдирган етакчи.

Мусулмон Зиё, ЎзА