Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

203

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда Саудия Арабистонининг Маълумот ва сунъий интеллект агентлиги раҳбари Абдулла бин Шараф Ол-Хомидий билан сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида агентликнинг миллий маълумотларни сақлаш ва бошқариш сиёсати тажрибасини ўрганиш, маълумотлар алмашиш ва очиқ маълумотлар сиёсати бўйича Ўзбекистон учун тавсиялар тақдим этиш, қўшма ташаббуслар маълумотларини бошқариш тизимини уйғунлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, сунъий интеллект этикаси ва хавфсизлик сиёсати, булутли хизматлар ва “ақлли шаҳар”ларни ривожлантириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма таълим дастурларини жорий этиш ҳамда ушбу йўналишда малакали мутахассисларни тайёрлашда ҳамкорлик қилишга ва ҳар йили сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбир ташкил этишга келишилди.

Н.Раҳмонова, ЎзА