Олмаота шаҳридаги Қозоғистон давлат туризм ва спорт академиясининг 80 йиллигига бағишлаб “Олимпия спорти ва спорт ҳамма учун” мавзусида ўтказилган XXVIII халқаро илмий конгрессда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов бошчилигидаги мамлакатимиз спорт делегацияси иштирок этди.

Конгресс давомида  Ўзбекистонда спорт таълими соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида чиқишлар қилинди.

Илмий конгресс доирасида профессор Г.Коробейников ва Ф.Керимов ҳаммуаллифлигида Ўзбекистон спорт таълими ва маҳоратли спортчиларни тайёрлаш тизимига ҳамда мамлакатимизда эркин, юнон-рум кураши усталарининг натижаларига, халқаро майдонда юз бераётган спорт курашларидаги янгиликларга бағишланган “Олимпия курашининг илмий асослари“ номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Инглиз тилида чоп этилган ушбу китоб Қозоғистон давлат туризм ва спорт академиясига туҳфа этилди.

Т.Рўзиев, ЎзА