Президент раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда 85 минг гектар ерда кам даромадли экин экилгани учун самараси пастлигича қолаётгани қайд этилди. 

Бундай ерлар йирик контурга бирлаштирилиб, тажрибали тадбиркорларга иккиламчи ижарага берилса, даромад 2-3 карра ошади.

Шу муносабат билан ер эгасига ижара ҳақи ва экилган маҳсулотни сотишдан улуш тўланади.

Ҳар бир контурга уруғ, кўчат, ўғит тарқатиб, етиштирилган маҳсулотни сотиб оладиган тадбиркорларни ер эгалари билан боғлайдиган тизим яратиш топширилди.

Банклар туманлар ихтисослашувидан келиб чиқиб, хориждан малакали агроном, зоотехник, технолог, муҳандис олиб келиш ва лойиҳалар самарасини оширишга ёрдамлашишининг муҳимлиги таъкидланди.

ЎзА