Россиянинг Москва шаҳрида қўл жанги бўйича мутлақ вазн тоифасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада жаҳон чемпиони унвони ва бел камарига эркаклар ўртасида 73 килограммдан юқори вазн тоифасида кетма-кет иккинчи маротаба ҳамюртимиз Илёс Комилов сазовор бўлди. Шунингдек, аёллар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Нилуфар Полвонова барча рақиблари усидан зафар қучди.

Бундан ташқари, эркаклар ўртасида -73 кг. вазнда Азизхон Абдуллаев кумуш, Олимжон Номуродов эса бронза медалини қўлга киритди. Аёллар ўртасидаги вазни 58 килограммдан юқори бўлган Умида Абдуллаева кумуш медал билан тақдирланди.

Эришилган ушбу ютуқлар мамлакатимизда спортнинг яккакураш турларига қаратилаётган эътибор ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар самарасидир.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА