Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот конференцияси ташкил этилди.

Унда ЎФА томонидан йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, кун тартибидан ташкилотга янги раҳбар сайлаш масаласи ўрин олмагани боис ташкилотнинг ҳозирги президенти Абдусалом Азизов ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Тадбирда Ўзбекистонда футболни ёритувчи ОАВ ходимлари ўртасида ўтказилган сўровнома якунига кўра, Аббосбек Файзуллаев йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Тимур Кападзе эса йилнинг энг яхши мураббийи бўлди.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишдаги ҳиссаси учун мезбон шаҳарлар — Тошкент, Бухоро ва Андижон ассоциациялари эътироф этилди.

Қуйида номинациялар ғолиблари билан танишасиз:

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси — Муҳаммадюсуф Собиров («Сўғдиёна»);

Йилнинг энг яхши ҳаками — Илгиз Танташев;

Йилнинг энг яхши футзал мураббийи — Нодир Элибоев (БМБ);

Йилнинг энг яхши футзалчиси — Ҳусниддин Нишонов («Витен», Беларусь);

Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси — Диёра Ҳабибуллаева («Трабзонспор», Туркия);

Энг яхши мураббий — Владислав Хан («Севинч»);

Олий лига тўпурари — Людмила Карачик («Севинч»);

Олий лиганинг энг яхши футболчиси — Мафтуна Шойимова («Севинч»);

Шунингдек, яна турли йўналишларда энг яхшилар аниқданди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА