Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда давлат бошқаруви соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Икки мамлакатнинг ҳамкорлик йўналишлари, истиқболлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолияти, устувор вазифалари ҳақида маълумот берилди.

Айни дамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги билан “Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

2025 йилда USAID лойиҳаси доирасида амалга оширилиши кўзда тутилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида номарказлаштириш, ҳудудларни ривожлантиришда халқ фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш, замонавий раҳбар компетенцияларини аниқлаш ҳамда ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.

Н.Абдураимова,

ЎзА