“Яшил энергетика” бошқа соҳа ва тармоқлар жадал ривожи, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши учун янги драйверга айланмоқда. Хусусан, аҳоли ва маҳаллий тадбиркорлар соҳага катта қизиқиш билдирмоқда.
Бундай корхоналарни рағбатлантириш мақсадида ҳудудларни ривожлантириш дастурларида “яшил лойиҳа”лар улушини келгуси 5 йилда 5 баробарга оширилади.
Бу борада техникумларда саноат корхоналари билан дуал таълим тизими, 5 та олийгоҳда илғор муҳандислик мактаблари ташкил этилмоқда.
Шунингдек, энергетика, металлургия, кимё, электротехника соҳаларида нуфузли компаниялар билан бирга изланиш ва ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилади.
– Барчангизга ишонтириб айтмоқчиман: Янги Ўзбекистон – инвестицияларни ҳар томонлама кафолатлайдиган, сизларнинг барча лойиҳа ва ташаббусларингизни тўла қўллаб-қувватлайдиган, хорижий ҳамкорларимиз манфаатларини ҳимоя қиладиган дунёга очиқ мамлакатдир, – деди Президент сўзининг якунида.
Давлатимиз раҳбари рамзий дастакни босиб, якунланган объектларни ишга туширди ва янги лойиҳалар қурилишига старт берди.
ЎзА