Бугун, 11 декабрь куни Таиландда ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида эркаклар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Қувонарлиси, қитъа биринчилигининг ушбу финал босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 10 нафар вакили олтин медаллар учун жанг олиб боради. Қуйида финал баҳсларини ўтказадиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишасиз.
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) 12:00
-51 кг: Асилбек Жалилов – Марвин Табамо (Филиппин) 12:15
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров – Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) 12:35
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Оразбек Ассилкулов (Қозоғистон) 12:55
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов – Сомчай Вонгсуван (Таиланд) 13:35
-67 кг: Мужибилло Турсунов – Дулат Бекбауов (Қозоғистон) 13:55
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев – Аблайхан Жуссупов (Қозоғистон) 14:15
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев – Диас Молжигитов (Қозоғистон) 14:35
-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев – Жинхианг Ванг (Хитой) 14:55
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев – Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон) 15:15
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси куни кеча Осиё чемпионатида 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА