– Австрия Шенген шартномасини кенгайтиришга қўйилган ветони бекор қилишни режалаштирмоқда ва энди Руминия ва Болгарияни ҳам ушбу ҳудудга қўшилишини маъқуллайди, -деди Австрия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Герхард Карнер “APA” ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Хабарда таъкидланишича, Австрия пайшанба куни Европа Иттифоқи ички ишлар вазирлари кенгашининг Брюсселда бўлиб ўтадиган йиғилишида Болгария ва Руминиянинг Шенгенга қўшилишини маъқулламоқчи.

Қизиқ жиҳати, ноқонуний миграция билан боғлиқ хавотирлар туфайли Австрия Руминия ва Болгариянинг 2022 йилда Шенген ҳудудига тўлиқ киришини тўсиб қўйган эди.