“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда ва меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган. Aгар фуқаролар 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробарида ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланиши белгиланган.
М.Эшмирзаева, А.Алижонов, А.Аҳмедов, ЎзА