Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан энергия ресурсларини етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг қиш мавсумига тайёргарлиги, диспетчерлик хизматлари ва авария бригадаларининг узлуксиз иш режимида фаолият олиб бориши доимий назоратга олинган.
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев томонидан “Нукусшаҳаргазтаъминоти” бўлими авария-диспетчерлик хизматининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Ўрганиш давомида бўлимда 1 та авария хизмати бригадаси хизмат кўрсатаётганлиги, лекин, кунига диспетчерлик марказига ўртача 80-100 тагача мурожаат келиб тушаётганлиги сабабли, қўшимча 4 та авария бригадасига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Бригадалар сонини ошириш бўйича тегишли топшириқ берилди.
Шунингдек, барча шаҳар ва туман прокуратуралари томонидан аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан узуксиз таъминлаш, аниқланган носозликларни дарҳол бартараф этилиши юзасидан назорат ўрнатилган.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири