Жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида ёшлар ва профессионал спортчилар ўртасида қўл жанги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни жисмонан чиниққан комил инсон этиб тарбиялашга, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Қизғин рақобатга бой тарзда ўтган мусобақада спортчилар ўзларининг кучли тайёргарлик билан келганликларини намойиш этди.

Кескин беллашувлар билан ўтган мусобақа якунида ўз вазн тоифасида cовринли ўрин эгаларига медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг кубоги билан тақдирланди.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири