Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддатни қисқартириш ва уларни тугатиш тартибини янада соддалаштириш, товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллашни кенгайтириш, шунингдек, мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига:

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини белгилаш мезонларини такомиллаштириш;

янгидан ташкил қилинган тадбиркорлик субъектларининг ривожланишини баҳолаш кўрсаткичларини мақбуллаштириш;

«ВВВ» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш;

маҳаллий пиво маҳсулотларини реализация қилиш фаолиятини ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

ЎзА