2025 йилдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар сезиларли даражада оширилади. Яъни январь ойидан бошлаб, иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ўз вақтида тўланиб, инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда оширилади.
Шу билан бир қаторда, қонунчиликда пенсияни пластик карта орқали олувчилар учун имтиёз мавжуд бўлиб, қўшимча тўлов жорий қилинган.
Мазкур тартиб юзасидан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Аброр Холматов батафсил маълумот берди.
М.Эшмирзаева, А.Алижонов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА