Айни кунларда Таиланднинг Накхонратчасима шаҳри “World Ability Sport-2024” ёшлар ўйинларига мезбонлик қилмоқда. Унда дунёнинг 18 та мамлакатидан 450 нафарга яқин пара атлетлар иштирок этмоқда

Қувонарлиси, мусобақанинг дастлабки кунида пара енгил атлетикачиларимиз 7 та медалга сазовор бўлди.

Жумладан, Бунёд Холмуродов, Баротжон Бахтиёров, Достон Каҳҳоров (2 та) ва Абдураҳмон Баҳодиров олтин, Абдурашид Комилов кумуш, Бибарис Аралбаев эса бронза медалга эга бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА