БААнинг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI2* таснифига кирувчи халқаро турнир ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев кумуш медалга сазовор бўлди.

Абдураҳмон мусобақанинг Гран-при йўналишида 145 см. баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда ўзининг “Chicaritto” лақабли тулпори билан масофани 40.83 сонияда босиб ўтди. Мазкур йўналишда Осама Ал Забиби (Сурия) олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой якунида чавандозимиз Абдураҳмон Абуллаев Ал-Айн шаҳрида ўтган халқаро турнирда “Otto van de Achterhoek” лақабли оти билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА