Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) ноябрь ойи якунлари бўйича ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалдан Ўзбекистоннинг беш нафар чарм қўлқоп усталари ўрин олди.
WBО рейтингидан илк бор суперўрта вазндаги боксчимиз Исроил Мадримов жой олди ва 10-ўринга жойлашди. Олимжон Назаров эса ўта енгил вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Муҳаммад Шехов биринчи ярим енгил вазн тоифасида 5-ўринда қайд этилди.
Юқори техника ва катта тажрибага эга бўлган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасида ўтган ойдаги каби пешқадам сифатида эълон қилинди. Бектемир Мелиқўзиев эса суперўрта вазнда 9-ўринга жойлашди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА