Пойтахтимизда Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги конгрессига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) котиби Фериал Надира Салҳи ва бошқалар иштирок этиб, навбатдаги конгресс ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.

Жумладан, пойтахтимизда ўтказилган мазкур конгресс юқори даражада ташкил этилди. Унда дунёнинг 137 та давлатидан 280 нафар мутахассис иштирок этиб, ўтган йиллар давомида Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан амалга оширилган ишлар таҳил қилинди. Келгусидаги режалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, келгуси йилларда қиличбозлик бўйича ўтказиладиган нуфузли мусобақалар учун давлатлар танлаб олингани ва тез орада нуфузли мусобақа мезбонлари ҳақида тўлиқ маълумот берилиши таъкидланди.

Шунингдек, матбуот анжуманида конгресс кун тартибидаги асосий воқелик – Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига россиялик тадбиркор Алишер Усмонов  120 та овоз билан сайлангани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу дунё бўйлаб қиличбозликнинг янада оммалашиши ва FIE фаолияти янада юксалишига хизмат қилиши қайд этилди.

Матбуот анжумани иштирокчилари ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА