Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси давом этмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Бугун бутун дунё ниҳоятда нотинч ва таҳликали вазиятда давлатимизнинг мустақиллиги ва суверенитетини, халқимизнинг тинч ва эркин ҳаётини энг бебаҳо бойлик сифатида асраш ва ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа бўлиб қолиши таъкидланди.

– Ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур: мамлакатимиз хавфсизлиги, юртимиз мудофааси нафақат Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, балки Ўзбекистонни ўзи учун она Ватан деб биладиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча инсонларнинг муқаддас бурчидир. Бунинг учун ягона Ватан, кўп миллатли ягона аҳил оила туйғуси ҳар биримизнинг қалбимиз, юрагимиздан чуқур жой олиши лозим, – деди Президент.

Дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Қуролли Кучларимизнинг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилиши белгиланди.

ЎзА