Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу 11-15 ноябрь кунлари Хитойда бир йўла икки тадбир – стратегик хавфсизлик бўйича йиллик маслаҳатлашувнинг 19-сессияси ва ҳуқуқ-тартибот ҳамда хавфсизлик бўйича ҳамкорлик механизми 9-йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лин Жиан маълум қилди.

Шунингдек, РФ мулозими Хитой Коммунистик партияси (ХКП) Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзолари, Ташқи ишлар бўйича Марказий комиссия девони директори Ван И ҳамда Сиёсий ва ҳуқуқий масалалар бўйича комиссия раҳбари Чен Венцин билан ҳам музокара ўтказади.

Таъкидлаш жоиз, бу икки давлат азалдан бир-бирини кўплаб соҳаларда қўллаб келади. Хусусан, тегишли ўзаро ҳарбий битим бир юртга тажовуз қилинган тақдирда иккинчи томон ҳам урушга жалб қилинишини англатади.