“NYT” ҳисоб-китобига кўра, АҚШдаги президент сайловида ҳозирча Трамп олдинда бормоқда. У ҳали овоз ҳисобланиши давом этаётган “тебранувчи” штатларда ҳам устунлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қайси номзод биринчи бўлиб 270 овоз тўпласа, ўша ғолиб бўлади.
Демак, икки ашаддий рақиб орасидаги вазият айни пайт шундай:
Пенсильвания: 84 фоиз овоз саналган. Трампда 51 фоиз.
Мичиган: овозларнинг 47 фоизи ҳисобга олинган. Трампда 52 фоиз.
Висконсин: 76 фоиз овоз қайд этилган бир пайт Трампда 51 фоиз.
Жоржия: 95 фоиздан кўпроқ бюллетень кўриб чиқилди. Трамп 51 фоиз кўрсаткич билан олдинда.
Аризона: 53 фоиз овоз қайд этилди. Трампда 49,8, Харрисда 49,4 фоиз.
Невада штатида овозларни санаш эндигина бошланган. сайловчиларнинг 2 фоизи рўйхатдан ўтганда Трамп фойдасига устунлик 73,0 фоиз.
Шимолий Каролинада оммавий ахборот воситалари Трампнинг ғалабасини эълон қилишга ҳам улгуришди.
Ў.Алимов, ЎзА