Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” спорт мажмуасида Аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича жаҳон чемпионати бошланди.

Аралаш жанг санъатлари спорт тури бўйича ташкил этилган ушбу чемпионатда дунёнинг 67 та мамлакатидан 550 нафардан ортиқ спортчи 40 та вазн тоифасида баҳслашмоқда. Баҳслар 18-21 ёш ва 21 ёшдан катта тоифаларда ўтказилмоқда. Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан қатнашмоқда.

Жаҳон чемпионатининг бугунги дастуридан 1/32 босқич жанглари ўрин олган бўлса, эртага, 6 ноябрь куни 1/16 босқич беллашувлари бўлиб ўтади. 7-8 ноябрь кунлари нимчорак, чорак ва ярим финал жанглари бўлиб ўтади. 9 ноябрь куни соат 16:30 да катталар ўртасида финал бахслари ташкил этилса, 10 ноябрь соат 16:30 да ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлари сараланади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА