“TikTok” ижтимоий тармоғи асосчиси Чжан Иминг илк бор Хитойнинг энг бой одами сифатида эътироф этилди.
Шанхайда нашр этиладиган “Hurun” журнали томонидан эълон қилинган янги рўйхатда унинг бойлиги 49,3 миллиард долларга баҳоланди.
Таъкидланишича, 41 ёшли Чжан Чин юрти тадбиркорлари янги авлодига мансуб бўлиб, бу тоифа асосан халқаро миқёсда машҳур ва устунликка эга.
Иминг асос солган, “TikTok”ка эгалик қилувчи “ByteDance” гуруҳи ўтган йил глобал сотувни 30 фоиз оширишга муваффақ бўлди. Хитойда “Douyin” деб аталадиган бу тармоқ AҚШда қарийб 200 миллион фойдаланувчига эга.
Ўтган йил Хитойда ўта бой одамлар сони 142 кишига камайди. Жами 753 кишининг ҳар бири камида бир миллиард доллар активга эга. 2021 йил 1185 нафар миллиардер қайд этилгандан бери Хитой ўта бойларнинг учдан бирини йўқотди.