БРИКСга аъзо давлатлар билан муносабатни ривожлантириш Туркия манфаатига жавоб беради. Анқара уюшмага муқобил йўл сифатида қарамайди, чунки мамлакат НАТО аъзоси, ЕИга тўлиқ аъзолик бўйича музокара олиб бормоқда. Бу фикр мамлакат Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга тегишли.
– БРИКСга аъзо давлатлар билан ҳамкорлик қилиш учун жиддий салоҳиятга эгамиз, – деди Туркия раҳбари Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин халққа мурожаатида. – Дунёнинг энг йирик ўнта иқтисодиётидан бири сифатида мазкур йирик тузилма билан муносабатни ривожлантиришдан мамлакатимиз манфаатдор. Туркия турли платформаларда иштирок этади.